Мирзиёев: “Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари жавоб бериши керак?”

Жамият

image

Ўзбекистонда бир киши судлангани учун унинг қариндошлари жабр кўрмаслиги керак. Буни Конституцияда белгилаш керак. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Контитуциявий комиссия аъзолари билан учрашувди айтиб ўтди.

“Эсингизда бўлса, Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган маросимда яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ масалага алоҳида тўхталган эдим. 

Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак? 

Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Бундай адолатсиз “тизим”дан энди бутунлай воз кечамиз.

Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис, у Конституцияга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас”, деб қатъий ёзиб қўйиш кераклигини таъкидлади.

“Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт”, деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур”, дея қўшимча қилган Президент Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг