Мирзиёев Остонадан Тошкентга йўлга чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий Давлатлар Ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси мамлакатнинг ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этан, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилган, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурган. 

Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made