Мирзиёев Олимпиада иштирокчиларига омад тилади

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга оммавий спорт ва Олимпия ҳаракатини кенгайтиришга оид ишлар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудудларда спорт учун шароитларни кенгайтириш, селекция жараёнларини рақамлаштириш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш борасидаги ишлар ҳам қайд этилди.

Давлат раҳбарига XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилди.

Нуфузли мусобақа 26 июль – 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 206 та мамлакатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.

Ўзбекистондан 19 та спорт тури бўйича жами 90 нафар спортчи қатнашади. Анъанавий спорт турларидан ташқари бу йил илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши бўйича ҳам йўлланмалар олинган. Бу йилги ўзбекистонлик олимпиячиларнинг 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Давлат раҳбари Олимпия ўйинларида спортчиларга муваффақият тилади. Мутасаддиларга иқтидорли ёшларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун сифатли захира шакллантириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made