Мирзиёев Назарбеков ҳамроҳлигида Маънавият ва маърифат марказини кўздан кечирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 февраль куни Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавият ва маърифат марказини бориб кўрди.

Давлат раҳбарига Президент Администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддинов, Бош вазир Абдулла Арипов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлик қилган.

Бу марказ биноси 1980 йилда қурилган. Ҳозирда унда Қуролли Кучлар ансамбли, Марказий ҳарбий оркестр, “Турон” давлат ҳарбий театри, бичиш-тикиш корхонаси ва болалар тўгараклари жойлашган. Лекин имкониятлардан тўла фойдаланилмаётган эди.

Президент марказ биносини реконструкция қилиб, ундан мақсадли фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида кўнгилочар маскан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. 

Бу ерда концертлар, байрам тадбирлари ўтказилади. Атроф ободонлаштирилиб, тадбиркорлар иштирокида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.

Давлат раҳбари шу ердаги Авиасозлар спорт мажмуасини ҳам кириб кўрди. Унинг ҳудудини ободонлаштириш, спортсеварларга қулайликларни ошириш бўйича кўрсатма берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Озодбек Назарбеков

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг