Мирзиёев Москвада бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашди

Олам

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 8 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш доирасида бир нечта давлат етакчилари норасмий учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, улар орасида ХХР Раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Вьетнам Компартияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Лам, Сербия Президенти Александр Вучич ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бор.

Маълумот учун, айни пайтда Россия пойтахтида давом этаётган байрам тантаналарида юқоридаги расмийлардан ташқари Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, шунингдек, Қозоғистон, Мўғулистон, Куба, Туркманистон, Венесуэла, Эфиопия, Зимбабве, Фаластин, Буркина-Фасо, Босния ва Герцеговина, Конго Республикаси ва Экваториал Гвинея раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба байрамини нишонлаш учун Москва шаҳрига етиб борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин Москвадаги парад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг