Имомийнинг миссияси тугади. Мирзиёев уни тақдирлади

Жамият

image
Фарғонада аёл кундошининг қизини каналга ташлаб юборди. 9-синф ўқувчиси қизни қутқариб қолди north_east

Фарғонада аёл кундошининг қизини каналга ташлаб юборди. 9-синф ўқувчиси қизни қутқариб қолди

Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида бугунги кунда икки биродар мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва қатъий ҳаракатлари туфайли юксак даражага эришилганини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик барча йўнишларни қамраб олган ва жадал ривожланишда давом этмоқда, аниқ мазмун билан бойимоқда.

Яқин ойларда Тожикистонга олий даражадаги ташриф режалаштирилган бўлиб, бугун икки мамлакат ҳукуматлари узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш устида астойдил ишламоқда.

Давлат раҳбари икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражасига эришишдаги катта хизматлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Содиқ Имомийни Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Дипломат унинг мамлакатдаги фаолиятига юксак баҳолангани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик билдирди.

Содиқ Имомий икки мамлакатлар ва халқ ўртасидаги биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги мақсад ва вазифаларни сўзсиз амалга оширишга бундан буён ҳам бор куч-ғайратини қаратишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг