Фарғонада аёл кундошининг қизини каналга ташлаб юборди. 9-синф ўқувчиси қизни қутқариб қолди
Жамият
−
23 Апрель 2021
11429Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 2-мактабнинг 9-“Д” синф ўқувчиси Шуҳратжон Янгиeв вояга етмаган қизни каналдан қутқариб, унинг ҳаёти сақлаб қолинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бувайда туманида аёл рашк туфайли, ўч олиш мақсадида олдиндан режалаштириб, ўзининг турмуш ўртоғи билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган М.Ж.нинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни алдаб, Маслаҳат қишлоғи ҳудудидан ўтган “Ойимтарра” канали яқинига олиб келиб, уни қасддан ўлдириш ниятида номаълум жисм билан бошига уриб, каналга ташлаб юборади.
“Жасоратли ўқувчи Шуҳратжон Янгиевнинг мардона ҳаракатлари муносиб рағбатлантириш мақсадида Фарғона вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиниб, эсдалик совғалари билан тақдирланди”, дейилади хабарда.
Мудҳиш воқеага гувоҳ бўлган мактаб ўқувчиси қизнинг ҳаётини сақлаб қолади.
Айни дамда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси