Мирзиёев метро интервалини 2 дақиқага туширишни буюрди
Жамият
−
21 Ноябрь 2023
10163Бгун, 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йиғилишда транспорт ва қурилиш соҳаси мутасаддилари давлат раҳбарини метрополитеннинг бугунги ҳолати ҳамда келгуси режалар юзасидан тақдимот билан таништирган.
Президент метро хизматлари сифатини ошириш, ҳаракат қулайлиги ва хавфсизлигини кучайтириш бўйича кўрсатма берган. Шунингдек, яна янги вагонлар олиб келиб, фойдаланиш муддати ўтганларини янгилаш, икки дақиқали интервални таъминлаш зарурлигини ҳам айтган.
Бундан ташқари, тақдимот давомида Тошкент метрополитенини трансформация қилиб, даромадини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.
Маълумот учун, сўнгги йилларда метрополитен қамровини кенгайтириш мақсадида қўшимча 32 километр йўл қурилди, 21 та янги станция ишга туширилди. 15 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Янги йўналишлар пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Сергели, Янгиҳаёт ва Юнусобод туманларидан ўтиб, аҳолининг кундалик қатновига қулайлик яратди.
Бугунги кунда метрополитендан фойдаланадиган йўловчилар сони 5 баробар ошиб, кунлик қатнов 720 мингтага етди.
Айтиш жоиз, сўнгги вақтларда метрополитеннинг асосан фойдаланиш муддати ўтган поездлари бекатда тўхтаб қолиши, эшиги ёпилмай қолиши билан боғлиқ ҳолатлар сезиларли даражада кўпайган. Хусусан, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон йўналишининг Алишер Навоий бекатида поезд тўхтаб қолган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь