Мирзиёев Матвиенкони туғилган куни билан табриклади
Жамият
−
07 Апрель
7524Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат аввалида Мирзиёев Матвиенкони таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилаган.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.
Мулоқот якунида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Москвада содир этилган теракт муносабати билан Россия Федерал Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинга таъзия мактубини йўллаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь