Мирзиёев Макроннинг маслаҳатчисини қабул қилди
Жамият
−
03 Апрель 2023
5017Президент Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макроннинг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда олий даражадаги учрашувларни ўтказиш масаласи ва икки мамлакат ўртасдаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.
Учрашувда фаол сиёсий мулоқотларни давом эттириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Франциянинг етакчи компания ва банклари билан "яшил" энергетика, қазиб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, сув таъминоти тизимини, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда биргаликдаги йирик лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланган.
Шунингдек, Ўзбекистон мактабларида француз тилини ўрганишни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилган ҳамда Маразий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари хусусида фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюрган ҳамда у ерда мамлакат Президенти Эммануэль Макрон билан учрашганди.
Нодиржон Мадаминов