Мирзиёев Макронни ғалаба билан табриклади

Жамият 4347
image
-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.

“Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади”, дейилади, жумладан, Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон президентлик сайловларининг иккинчи босқичида асосий овозларни санаб чиқишдан кейин 58,55 фоиз тўплади ва ғалаба қозонди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3.1
t
×