Мирзиёев Лукашенкони 68 ёши билан табриклади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 август куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида Лукашенко Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан муборакбод этган, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилаган. 

Ўзбекистон Президенти, ўз навбатида, Александр Лукашенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилаган. 

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинган. 

Томонлар олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон-Беларусь муносабатларида юксак даражага эришилганини таъкидлаган. 

Қайд этилишича, ўтган йилда товар айирбошлаш 44 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 фоизга ошган.  Ўтган ҳафта Минск шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилган. 

Телефон орқали мулоқотда иқтисодиётнинг турли тармоқларига доир ишлаб чиқилаётган йирик кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилган. Томонлар фаол маданий-гуманитар алмашинув дастурларини давом эттириш лозимлигини таъкидлаган. 

Минтақавий кун тартиби, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини ўтказиш юзасидан фикр алмашилган.

Маълумот учун, бугун, 30 август куни Александр Лукашенко 68 ёшни қаршилади. У 1994 йилдан буён мамлакат бошида қолмоқда ва жаҳон ҳамжамиятида диктатор раҳбар сифатида қабул қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made