Мирзиёев Лукашенкога таклиф билан чиқди
Жамият
−
01 Август 2019
5485Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашувда Афғонистонни биргаликда тиклашни таклиф қилди. Бу ҳақда “Белорусские новости” хабар берди.
“Биз катта ҳажмли ички бозор, шунингдек, фавқулодда истиқболли Афғонистон бозорига энг қисқа чиқиш йўлини таклиф қиламиз. Беларусь ва Ўзбекистон кучларини бирлаштириб, Афғонистоннинг тикланишида салмоқли ҳисса қўша олган бўларди”, деди Мирзиёев.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, яқин кунларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг йўл харитаси унинг ташрифи давомида муҳокама қилинган муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар бериш учун янгиланишини айтди. Хусусан, бу МТЗ тракторларига техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилиш учун ер участкасини ажратиш, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь