Мирзиёев Кореянинг янги Президентига табрик йўллади
Жамият
−
04 Июнь 3563 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённи ушбу лавозимга сайлангани билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари ўз мактубида Ли Чжэ Мён раҳбарлигида Корея Республикасининг интеллектуал ва иқтисодий қудрати янада ўсишига, халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузи мустаҳкамланишига ишонч билдирган.
“Биз Корея Республикаси билан дўстона ва кенг қамровли алоқаларни янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратамиз. Аминманки, сизнинг Президентлик даврингизда алоҳида стратегик шериклик муносабатларимиз барча устувор соҳаларда жадал ривожланади”, дейилади мактубда.
Президент мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ли Чжэ Мённи ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 июнь куни Жанубий Коркеяда муддатидан олдинги президентлик сайлови бўлиб ўтганди. Унда “Тобуро” демократик партиясидан номзод Ли Чже Мён ғалаба қозонди ва бюллетенларнинг 100 фоизи санаб бўлингандан сўнг 49,4 фоиз овоз тўплади. Чже Мённинг Фуқаролик ҳокимияти партиясидан рақиби Ким Мун Су 41,15 фоиз, Ислоҳотлар партиясидан Ли Чжон Сук эса 8,34 фоиз овоз олди. Ишчилар демократик партиясидан Квон Ёнг Гук 0,98 фоиз, мустақил номзод Сунг Жин Хо эса 0,1 фоиз овоз олди.