Мирзиёев кичик Бердимуҳамедовни аэропортда кузатиб қўйди
Жамият
−
15 июл 2022 9321 1 дақиқа
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунига етди.

Кеча давлат раҳбарлари "Кўксарой" қароргоҳида самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар. Бугун Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг қайд этишича, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август