Мирзиёев Хоразмга боради
Local
−
29 February 2024 8377 1 minute
Бугун, 29 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради”, дейди Асадов.
Маълум бўлишича, давлат раҳбари Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November