Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбарини қабул қилди
Жамият
−
09 Июль
3191Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июль куни амалий ташриф билан Тошкентда бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. ХМТ бош директори самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва халқаро конвенцияларни имплементация қилиш борасидаги ютуқларига юқори баҳо берди", дейилади хабарда.
Билдирилишича, ХМТ Ўзбекистон тажрибасини халқаро миқёсда ўрганиш ва қўллаш учун муваффақиятли модель сифатида кўраётгани таъкидланган. Таъкидланишича, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ташкилотнинг Маъмурий кенгашига сайланиши бунинг эътирофи бўлган.
"Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ташкилот кўмагида Ўзбекистонда меҳнат соҳасида 40 дан ортиқ норматив ҳужжат қабул қилинди, 22 та халқаро конвенция ратификацияланди", дейилади хабарда.
Учрашувда ижтимоий адолат тамойилларини илгари суриш бўйича, шу жумладан, "Ижтимоий адолат глобал коалицияси" доирасида қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган ва 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь