Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди (видео)
Жамият
−
07 Август
4882Бугун, 7 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёевни Остона аэропортида Президент Тўқаев кутиб олди.
Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Остона шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказади. Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва “Марказий Осиё + Япония” форматидаги биринчи мулоқотда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь