Мирзиёев Қозоғистон Президентини табриклади
Жамият
−
25 октябр 2024 6952 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 25 октябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт-Тўқаевни Республика куни билан табриклади. Бу ҳақда Оқорда хабар берди.
Табрикда Қозоғистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар, кенг қамровли ва тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Мирзиёев Қозоғистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини ҳам қўшимча қилди.
Маълумот учун, 1990 йил 25 октябрь куни Қозоғистон ССРнинг мустақиллик декларацияси қабул қилинган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август