Мирзиёев Қатарга боради
Жамият
−
01 Октябрь 2023
8449Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда “ЭКСПО Доха-2023” – “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.
Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь