Мирзиёев қасамёд қабул қилди

Жамият

image

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида янгиланган Конституция асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига етти йил муддатга сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришиш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, фаоллар иштирок этмоқда.

Маросимда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамхўжаев сўз олиб, 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан аввал сайловда овоз берган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганини эълон қилди ва унга гувоҳномани топширди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти ўлароқ қасамёд қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг