Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Олам

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 март куни Самарқанд шаҳрига ташрифи якунида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Маълумки, марҳумларнинг яхшиликларини эслаш, қабристонларни ободонлаштириш ўзбекистонликларнинг эзгу қадриятларидан. Ушбу мақбара ҳам Президент бошчилигида қурдирилган, азиз зиёратгоҳга айлантирилган. Муборак Рамазон ойида бундай эзгу амаллар барча жойларда ёрқин намоён бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд Ислом Каримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг