Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
World
−
22 March 2025 7670 1 minute
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 март куни Самарқанд шаҳрига ташрифи якунида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Маълумки, марҳумларнинг яхшиликларини эслаш, қабристонларни ободонлаштириш ўзбекистонликларнинг эзгу қадриятларидан. Ушбу мақбара ҳам Президент бошчилигида қурдирилган, азиз зиёратгоҳга айлантирилган. Муборак Рамазон ойида бундай эзгу амаллар барча жойларда ёрқин намоён бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилганди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August