Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Жамият

image

Бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилган. У ерда Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилган. 

Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

Билдирилишича, ташриф чоғида Президент UNWTO'нинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Шунингдек, ташкилот Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш ҳам режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд UNWTO

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг