Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, қардош Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Хусусан, йил бошидан товар айирбошлаш 50 фоизга ошди. Турли йўналишларда, шу жумладан энергетика соҳасида, автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.

Давлат раҳбарлари тўғридан-тўғри савдо шартномалари ва узоқ муддатли инвестиция битимларининг портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этган.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини тезлаштириш чораларини келишиш учун Баку шаҳрида бўлиб тургани алоҳида таъкидланган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг