Мирзиёев Илҳом Алиевга табрик йўллади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга унинг туғилган куни муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Сизни туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман ва энг самимий, энг яхши тилакларимни билдираман”, деган Ўзбекистон раҳбари табрик матнида.

Унда Илҳом Алиев Озарбайжон халқининг ватанпарвар ва фидойи фарзанди, доно раҳбар, замонамизнинг атоқли давлат ва сиёсий арбоби эканлиги эътироф этилган.

Шунингдек, Илҳом Алиевнинг номи Озарбайжонда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, мустақил давлатчилик асосларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва кенг кўламли ўзгаришлар, мамлакатни жадал ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган йирик қурилиш ишлари билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг август ойида Озарбайжонга борганини ёдга олар экан, Илҳом Алиев билан ўзаро ишонч ва самимият руҳидаги музокаралар, эришган муҳим келишувлар, арман истилосидан озод этилган Фузулий шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги мактабнинг очилиш маросимида биргаликда иштирок этгани кенг кўламли икки томонлама муносабатларда ёрқин из қолдирганини тилга олган.

Табрик якунида Мирзиёев Алиевга мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-ғайрат, оилавий бахт, фаолияти давомида янги муваффақиятлар, қардош Озарбайжон халқига тинчлик, осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 декабрь куни Илҳом Алиев расман навбатдаги сайловга номзод бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

табрик Мирзиёев Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг