Мирзиёев ИҲТ Бош котибини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, суҳбат аввалида Хусрав Нозирий Президент Мирзиёевга Ўзбекистон ИҲТ фаолиятида фаол иштирок этаётгани, илк бор Тошкентда “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтказиладиган ИҲТнинг навбатдаги саммити юқори савияда тайёрлангани учун миннатдорлик билдирган.

Шундан сўнг, бирлашма доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу кўп томонлама тузилмалар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Давлат раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, савдо, транспорт, инвестициялар, инновациялар, экология, туризм соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун катта имконият борлигини қайд этган.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистоннинг 2021 йилги Ашхобод саммити давомида илгари сурилган ташаббуслари изчил амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилган. Бундан ташқари ИҲТ давлатлари етакчиларининг бўлажак йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев саммит ИҲТ Хусрав Нозирий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг