Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан бугун, 11 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон ўртасидаги музокаралар 2023 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг