Мирзиёев Франция парламенти раисини Ўзбекистонга таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси Раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Ушбу ташрифнинг тарихий аҳамияти, Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгани катта мамнуният билан қайд этилган.

“Франция парламенти қуйи палатаси раҳбари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни, вакиллик органларининг роли, хотин-қизлар, болалар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳамда экологик хавфсизлик кафолатлари кучайганини юқори баҳолади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон-Франция парламентлараро форумини ташкил этиш ва "йўл харитаси" асосида дўстлик гуруҳлари ишини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев Миллий мажлис Раисини жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга таклиф этган.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилганди. Шунингдек, Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти – Фахрий легион ордени билан тақдирланди


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ўзбекистон Франция-Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг