Мирзиёев Фарғонада янги массив қурилишини бориб кўрди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 28 июль куни Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Президент мазкур массивга ўтган йили ҳам келиб, қурилиш ишлари билан танишган. Бугунги кунда 300 гектар майдонда қурилиш кетмоқда. Бу ерда 65 мингдан зиёд аҳолига мўлжалланган 298 та кўп қаватли уй бунёд этилади. Аҳоли зич яшайдиган шаҳар ва вилоят учун бу муҳим ижтимоий аҳамиятга эгалиги таъкидланган. 

Жорий йил массивда 73 та уй қурилаётгани, уларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилиб бўлгани маълум қилинган. 

Шунингдек, ҳудудда мактаблар, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, спорт мажмуаси бўлади. Шунингдек, 50 гектар майдонда кичик саноат зонаси ҳам ташкил этилади. 

Массив ўзига хос экошаҳар бўлиши, 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи” ва сунъий кўл барпо қилиниши режалаштирилган. Бўш майдонларга ҳам дарахтлар экилади. Сунъий кўл атрофида хиёбон ташкил этилади.

Давлат раҳбари массивдаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларга инвесторларни жалб этиш, хизмат турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган. 

Шундан сўнг, Президент Фарғона вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари кеча, 27 июль куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги узумзорларни айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Мирзиёев янги массив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг