Мирзиёев эртага Москвага боради
Жамият
−
06 Октябрь 2024 10472 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Россиянинг Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"Давлатимиз раҳбари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кремль воизи Дмитрий Песков эртага, 7 октябрь куни 72 ёшга тўладиган Россия Президенти Владимир Путин туғилган кунини иш жойида ўтказишини айтганди. Песков 7 октябрь куни кечқурун Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан бирга бўлишини билдирди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь