Мирзиёев Эронга бориши кутилмоқда
Жамият
−
01 Июнь 2023
6719Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18 июнь куни Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти Марказий Осиё, Россия ва Кавказ департаменти бош директори Раҳматулла Хормали Тошкентда тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ташриф арафасида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 14 сентябрь куни Эрон раҳбари Иброҳим Раисий расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди.
Кейинроқ Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий Самарқанддаги Конгресслар марказида учрашиб, ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олган 18 та ҳужжат имзоланган.
Шундан сўнг Иброҳим Раисий Ўзбекистон Президентини ўзи учун қулай вақтда Эронга жавоб ташрифи билан келишни таклиф қилганди.