Мирзиёев Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
01 Август 2022
16210Бугун, 1 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан мамлакат Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Президенти Матбуот котибига кўра, Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини етказишни сўраган, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.
Эрондаги муссон ёмғирлари дарёларнинг тошиши ва сув тошқинларига олиб келди, 69 киши қурбон бўлган, яна 45 киши бедарак йўқолган, улардан уч нафари Ироқ фуқароси. Давом этаётган қидирув-қутқарув операцияларидан қурбонлар сони ортиши кузатилмоқда.
Қайд этилишича, муссон ёмғирлари ҳамда сув тошқинлари оқибатида 111 шаҳар ва 310 қишлоқ жабр кўрган.