Мирзиёев Эрдўған билан гаплашиб, минтақавий масалаларни муҳокама қилди
Жамият
−
31 Июль 2023 4170 1 дақиқа
Бугун, 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туркиялик мавқедоши Ражап Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали алоқалар изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилган.
Саноат кооперацияси бўйича, шу жумладан энергетика, тоғ-кон, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланган.
Бундан ташқари, бўлажак қўшма тадбирлар режаси, хусусан, олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилган. Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Live
Барчаси