Мирзиёев денгизга чиқолмайдиган давлатлар дардини гапирди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
10523Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 16-саммитида денгизга тўғридан-тўғри чиқа олмайдиган давлатларнинг муаммоларини кўтарди.
Мирзиёев саммитда билдирган етти таклифдан бири – ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқлигини кучайтириш.
“Аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмас. Шу билан бирга, Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва бизнинг ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур”, дейди Президент.
У сўзида давом этиб, келгусида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон мультимодал йўлларининг ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатларига мос келишини билдирди.
Шунингдек, Тошкентда жорий йилнинг 2 ноябрь куни бўлиб ўтган Транспорт вазирларининг йиғилишида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақираман.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Озарбайжон ва Туркия билан юк ташиш ҳужжатларини рақамлаштиргани, шунингдек, бошқа давлатлар билан бундай лойиҳалар амалга оширилаётганини эслатиб, бу каби замонавий тизимларни кенг жорий қилиш ҳамда самарали мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида Ташкилотнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини билдирди.
LiveБарчаси