Мирзиёев боксчиларга чемпионлик камарларини топширди (фоторепортаж)

Спорт

Бугун, 13 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига бориб, бокс бўйича Жаҳон чемпионатини томоша қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Мазкур нуфузли мусобақада  107 та мамлакатдан 600 дан ортиқ боксчилар иштирок этган бўлиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг барча 13 вазн тоифасида қатнашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон боксчилари иштирокидаги финал жангларини аренадан туриб кузатиб борди. 

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни, Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билал Беннамани, Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзолани енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Ғолибларга медаллар ва чемпионлик камарларини эса Президент Шавкат Мирзиёев топширган. Шунингдек, уларга Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ажратилган мукофот пуллари берилади.

Маълумот учун, мусобақанинг сўнгги кунида яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Жаҳон чемпионати эса эртага, 14 май куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев бокс Баҳодир Жалолов Ҳасанбой Дўсматов Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг