Мирзиёев Биринчи Президент қабрини зиёрат қилди
Жамият
−
02 Сентябрь 2023
11290Бугун, 2 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Ислом Каримовнинг қабри пойига гул қўйилиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирилган. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилган. Тадбирда парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этган.
Тадбир якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича ишлар қилинган. Мамлакатдаги йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилган. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилиниб, Самарқандда мақбара барпо этилган эди.
LiveБарчаси