Мирзиёев Биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Жамият
−
30 Январь
13995Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида мамлакатнинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.
"Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентнинг Ўзбекистон манфаати йўлида қилган ишлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди", дейилади хабарда.
Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган расмлардан кўринадики, маросимда Биринчи президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова Акбаровна ҳам қатнашган.
Қайд этилишича, Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилган.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқандда туғилган. У 1991 йилдан 2016 йилгача давлат раҳбари бўлган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15