Мирзиёев Биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Жамият
−
30 Январь
5913Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 январь куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди.
“Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди”, дейилади хабарда.
Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқандда туғилган. У 1991 йилдан 2016 йилгача давлат раҳбари бўлган.
LiveБарчаси
Тренддагилар



