Мирзиёев бир ҳафтада иккинчи марта Путин билан телефонда гаплашди

Жамият 6296
image
-

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида Президентлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарлик кўриш ҳақида сўз борган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 август куни ҳам Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан қўнғироқлашганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3
t
×