Мирзиёев Бердимуҳамедов билан учрашди

Жамият

image

Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

Туркманистон раҳбарининг Ўзбекистонда амалий ташрифи кеча, 28 ноябрь куни бошланган эди. Томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ва уларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон раҳбари билан учрашди

Давлат раҳбарлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Фанлар академиясининг Фахрий академиги унвонини тақдим этилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг