Мирзиёев Бакуда қатор учрашувлар ўтказди

Жамият

image

Бугун, 2 март куни Озарбайжон пойтахти Бакуда Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, саммит якунлангач, делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан суҳбатда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинган.

Мирзиёев, шунингдек, Рас-ал-Ҳайма амирлиги амири, БАА Олий кенгаши аъзоси шайх Сақр Ал-Қосимий билан ҳам учрашди. Унда етакчи компанияларни янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишга жалб қилиш масалалари кўриб чиқилган.

Қолаверса, БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессияси раиси Чаба Кёрёши билан етакчи халқаро ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида ўтадиган ялпи сессиясининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ЮНВТО Бош ассамблеясининг жорий йил 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтадиган навбатдаги сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берган.

Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made