Мирзиёев БАА раҳбариятига табрик йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари раҳбариятига мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ҳамда Абу-Даби амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи миллий байрам – БАА ташкил топган кун муносабати билан табриклаган.

Маълумот ўрнида, БАА 1971 йил 2 декабрь куни амирликларнинг ҳар бири иттифоқ шартномасини имзолайдилар. Шу кундан бошлаб етти амирлик – Абу-Даби, Дубай, Ажман, Рас Ал-Хайма, Умм Ал-Кайвайн, Фужайра ва Шарча БАА давлати сифатида бирлашган.  Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён БАА асосчиси, миллатни бирлаштирган ва мамлакат пойдеворини қўйган раҳбар сифатида кўрилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24-28 март кунлари расмий ташриф билан БААда бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев БАА Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг