Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига борди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 31 май куни Бухоро вилоятига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

"Ташриф хайрли амалдан - Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий аслият тикланмоқда. Зиёрат чоғида ушбу ишлар кўздан кечирилган.

Аввало, Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланган. Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига суннатга мувофиқ қибла тарафдан юриб боради.

"Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз - ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси. Энди бу ердаги ҳар бир обидага, хонлар даҳмаларига битиклар ёзиб қўйиш керак. Зиёратга келганлар қадамма-қадам тарихни ўрганиб, маънавий руҳ олиб ўтсин", деган Шавкат Мирзиёев. 

Тоқи миёна дарвозасининг икки ёни боққа айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси тикланмоқда.

Олимлар билан суҳбатда Баҳоуддин Нақшбанд меросини чуқур ўрганиш ҳақида фикр алмашилди. Чет давлатлардан манбаларни олиб келиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, музейни Имом Бухорий мажмуасидагидек мазмунан бойитиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, зиёратчилар, жумладан, хорижий туристлар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Мутасаддиларга шуларни қамраб олган ҳолда, олимларнинг таклифлари асосида қарор ишлаб чиқиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг