Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди
Жамият
−
10 Август 2023
6957Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига борди. Давлат раҳбари анъанадагидек ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, зиёратда Қуръон оятлари тиловат қилиниб, Аллоҳдан ўтганларга раҳмат, Ўзбекистонга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилган.
Диний уламо билан суҳбатда ёшлар таълим-тарбияси, Ислом маърифати ҳақида сўз бориб, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигига кўмаклашиш, муҳтож оилаларни алоҳида меҳр-эътиборга олиш муҳимлиги таъкидланган.
Шунингдек, мажмуа атрофида режалаштирилаётган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаси кўриб чиқилган. Унга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлакни тиклаш, Дониёлбий мадрасасини таъмирлаш, таҳоратхона ва музей барпо этиш кабилар мўлжалланмоқда.
Давлат раҳбари зиёрат туризми учун шароитларни кенгайтириш, хориждан Бухорога тўғридан-тўғри қатновлар ва меҳмонхона ташкил этиш, қабристонни ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь