Мирзиёев Ашхободдаги форумда иштирок этмоқда

Жамият

image

Бугун, 11 октябрь куни Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида “Замон ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусидаги халқаро конференция иш бошлади.

Анжуманда Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Меҳмонлар орасида Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси Раиси, Россия Федерацияси Татаристон Республикаси раҳбари, UNESCO Бош конференцияси раиси, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий ҳукуматлар аъзолари, таниқли олимлар, маданият арбоблари ва дипломатлар ҳам бор.

Форумда Президентлар бирин-кетин сўз олмоқда. Улар “Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги учун” юбилей медали билан тақдирланмоқда. 

Форум буюк туркман шоири ва файласуфи Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини нишонлашга бағишланган йирик дастур доирасида ўтказилмоқда.

Маълумот учун, мазкур форум доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур анжуман доирасида Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ва Россия Президенти Владимир Путин биринчи марта учрашиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ашхобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг