Мирзиёев Арқадағга таъзия билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

"Меҳрибон ва азиз волидаи муҳтарамангиз – Огулабат Бердимуҳамедованинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар қалбларимизни чуқур қайғу ва изтиробга солди. Огулабат эдже ўзининг ибратли ҳаёт йўли, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати ва камтарлиги билан элу юртингизнинг улкан меҳру муҳаббатига сазовор бўлган мўътабар инсон эди. Оилангиз учун катта йўқотиш бўлган ушбу мусибатли онларда Сиз, Жаноби Олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз", дейилади мактубда.

Шунингдек, давлат раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам таъзия йўллади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 апрель куни Огулабат Бердимуҳамедова 86 ёшида оламдан ўтди. Бердимуҳамедова 1937 йил 15 июнь куни Туркманистоннинг Кўктепа вилоятидаги Бабарап қишлоғида туғилган. Унинг олти фарзанди бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов таъзия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг