Мирзиёев “Арқадағ” билан бўлажак МДҲ саммитини муҳокама қилди

Жамият

image

Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Туркманистон етакчиси ва қардош туркман халқини ушбу мамлакат Бетарафлигининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик, фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилаган.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликка оид ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилган.

Президентлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани ва бугун улар жадал суръатда ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган.

Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва транзит, ҳудудлараро ришталар ва гуманитар дастурлар каби муҳим соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланган.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш борасида амалий алоқаларни йўлга қўйиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш бўйича келишиб олинган.

Олий даражада эришилган келишувларни сўзсиз рўёбга чиқаришда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг самарали иши ва фаол идоралараро мулоқот муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланган.

Давлат раҳбарлари жаҳондаги вазият юзасидан фикр алмашганлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги анъанавий яқин мулоқотларни ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олганлар.

Президентлар минтақавий ҳамкорлик истиқболларига алоҳида тўхталиб, бўлажак МДҲ саммитига тайёргарликни ҳам муҳокама қилганлар.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг