Мирзиёев Ариповга нарх-наво бўйича вазифа юклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Бош вазири Абдулла Ариповга янги вазифа юклади. Унга кўра, Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Штаб бозорлардаги нарх-навони назорат қилиш ва чоралар кўриш билан шуғулланади. Бу ҳақда Президенти Мирзиёев бугун, 31 март куни бўлиб ўтаёган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирди. 

Президентга кўра, дунёда кунда янги муаммо туғилаётган бир вақтда қўл қовуштириб ўтириб бўлмайди. 

“Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз.  Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, дейди Президент.

Йиғилишда Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида, Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этишни буюрди. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.

Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг