Мирзиёев Андижондаги жиноят қайд этилмаган маҳаллага борди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги “Садда таги” маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу маҳаллада ўтган йили бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган.
Ушбу маҳаллада 3 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалла ҳудудида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида паррандачилик, узумчилик, иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудудида тўқимачилик корхонаси, озиқ-овқат дўконлари ва устахоналар бор. Ўтган йили маҳалла биноси янгидан қурилиб, кўчалар таъмирланди, ишкомлар барпо этилган.

Шунингдек, давлат раҳбари шу ерлик Диёр Мамадалиев хонадонида меҳмон бўлди.

Президент мезбонларни янги уйлар билан муборакбод этиб, бинонинг лойиҳаси, қурилиш материалларига эътибор қаратди.

“Уй инсоннинг энг асосий эҳтиёжларидан бири. Ҳам давлат, ҳам тадбиркорлар томонидан кўплаб турар жойлар қурилаётгани халқимиз манфаатини таъминлаяпти. Танлов имкониятини кенгайтириш учун, эҳтиёжмандлар учун бундай арзон уйлар ҳам керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Бундай уйларни кўпайтириш, улар учун зарур қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Мирзиёев маҳалла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made